Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор": Ўзаро ўйинларда устунлик қайси жамоа томонда?
Суперлига 11-тур кечиктирилган баҳсида 15 август куни "Пахтакор" Насаф"га қарши сафарда ўйнайди.
Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 52 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 11 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 11 ўйинда ғалаба қозонишган. "Насаф" дарвозасини 78 бор ишғол қилган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 47 гол ўтказиб юборган.
Қаршидаги 26 ўйинда эса "шерлар" 9 ғалаба, 8 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. 26 гол урган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 33 тўп ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 15 август, сешанба куни Қаршидаги "Марказий" стадионда соат 20:00да бошланади.
Фикрлар
Кучлироқ, омадлироқ жамоа ғалаба қозонсин.
Аммо дуранг энг хақиқатга яқини.