Суперлига. "Насаф" Лиманинг ягона голи эвазига "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигаси 22-турдан қолдирилган "Навбаҳор" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга Матеус Лима Круз муаллифлик қилди. Унинг голига Шерзод Насруллаев ассистентлик қилди.
Шу тариқа, қаршиликлар 46 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. 44 очкоси бор "Навбаҳор" 3-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар