Суперлига. "Насаф" Навоийда пенальтидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Майдон эгалари сафида ягона голга Ислом Кенжабоев муаллифлик қилди. "Насаф"нинг пенальтидан урилган голи Зафармурод Абдираҳматов номига қайд этилди.
Шу тариқа, "Қизилқум" очколари сонини 4 тага етказиб олди ва жадвалда 8-ўринга чиқиб олди. "Насаф" ҳисобида 7 очко мавжуд бўлиб, клуб 6-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар