Суперлига. "Навбаҳор" Бекободда камбэк қайд этди

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Металлург" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Бекободдаги "Металлург" стадионида кечган учрашувда жанговар дуранг қайд этилди - 2:2

Мезбонлар Дамир Темиров ва Шаҳзод Ғофурбековнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олганларига қарамай, якунда наманганликлар 2 та тўп фарқини йўққа чиқариб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!