Суперлига. "Нефтчи" - "Локомотив": Матнли трансляция
Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" учрашуви бошланди. Қуйида ушбу ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90+6'
Учрашув ниҳоясига етди. "Локомотив" сафарда "Нефтчи"ни мағлубиятга учратди - 1:0.
- 90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 86'
"Нефтчи" посбони маҳорат билан тўпни қайтарди.
- 83'
Мезбонлар таркибида яна ўзгариш. Аббосжон Ғуломов ўрнига Фахриддин Муҳаммадов ўйинга қўшилди.
- 82'
"Локо" сафида Санжар Қодирқулов ва Жалолиддин Жумабоевлар ўрнига Шерзоджон Комилов ҳамда Самуэл Опеҳ майдонга туширилди.
- 80'
"Нефтчи"да ўзгариш. Шахзодбек Убайдуллаев ва Улуғбек Хошимов ўрнига Ойбек Қиличев ҳамда Марко Шаричлар ўйинга қўшилди.
- 70'
Этаме дубль қайд этганди. Бироқ ён ҳакам ушбу вазиятда офсайд борлигини маълум қилди.
- 65'
Фарғоналиклар катта куч билан олдинга интилмоқда. Бироқ ҳозирча уринишлар фойдасиз.
- 62'
Меҳмонлар сафида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди. Жавоҳир Алижонов ва Ғуломҳайдар Ғуломов ўз ўрнини Муҳаммаданас Хасанов ҳамда Ислом Рашидхоновга бўшатиб берди.
- 60'
Ўйин темпи шиддатли тус олмоқда. Майдонда жанг бошланиб кетди.
- 58'
Этаме бурчак зарбасидан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага киритиб қўйди - 0:1.
- 58'
ГООООООООООЛ! "Темирйўлчилар" баҳсда ҳисобни очмоқда. Гол муаллифи Жероме Этаме.
- 52'
"Йўлбарслар" аъзоси Убайдуллаев яна бир қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.
- 50'
Аббос Ғуломовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 47'
"Нефтчи" таркибида Суннатулла Абдуллажонов ўрнига Мухсинжон Убайдуллаев майдонга тушди. "Локомотив" сафида Али Абдурахмонов ўрнига Этаме Жероме баҳсга қўшилди.
- 46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.
- 45'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Тошкентликлар вакили Санжар Қодирқуловга сариқ карточка кўрсатилди.
- 40'
"Темирйўлчилар" бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди. Бироқ мезбонлар хавфни бартараф этишга эришди.
- 35'
Шаҳзод Убайдуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси самарасиз якун топди.
- 31'
Майдон эгалари яна бир бурчак зарбасига эга чиқди.
- 28'
Мезбонлар бирин-кетин кескин вазиятлар юзага келтирмоқда.
- 26'
Шаҳзод Убайдуллаев водийликларни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 24'
"Нефтчи" посбони Акбар Тўраев сейв ижро этиб, жамоасини хавфли вазиятдан бартараф этди.
- 20'
Аброр Исмоиловга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 18'
Учрашувда голли вазиятлар деярли вужудга келмаяпти.
- 15'
Мезбонлар бурчак зарбасини ноаниқ амалга оширди.
- 14'
"Йўлбарслар" пас узатишда кўп хатога йўл қўймоқда.
- 10'
Меҳмонлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- *'
Учрашув ҳеч бир телеканалда жонли намойиш этилмаяпти. Шу боис, вақтлар оралиғида хато бўлиши мумкин.
- 6'
"Локомотив" вакиллари жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди.
- 3'
Биринчи ҳужум мезбонлар томонидан амалга оширилди. Аммо Станоевичнинг узоққа оширган тўпи майдон ташқарисига чиқиб кетди
- 1'
Учрашувга старт берилди.
- *'
Футболчилар майдонга тушиб келди.
Фикрлар