Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" баҳси чипталари сотувда!

Хабарингиз бор, 22 октябрь соат 17:00да Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасида  "Нефтчи" ўз уйида "Сурхон" клубини қабул қилади. Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечадиган мазкур учрашувга чипталар сотуви бошланди,  чипталар фақат стадионнинг махсус кассаларида 20.000-30.000 ва икки марказий сектор 40.000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади.

Стадион маъмурияти мурожатномасига биноан, футбол беллашувига стадионнинг махсус кассаларидан ташқари ҳарид қилинган қалбаки чипталар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва қалбаки чипта билан стадион ҳудудига киришга уринган шахсларга нисбатан қонун  доирасида чоралар кўрилиши бўйича мухлисларни огоҳлантиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
20/10/2023 20:06
Олга, Нефтчи.