Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этиб, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Нефтчи ҳамда "Насаф" ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 52-дақиқада Тома Тобатадзе пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 68-дақиқада захирадан майдонга тушган Азизбек Амонов мувозанатни тиклади. 84-дақиқада Тома жаримадан гол уриб, "йўлбарслар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, фарғоналиклар очколари сонини 25 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар