Суперлига. "Нефтчи" ўз уйида "Сурхон" билан дуранг билан ўйнади
Суперлига 11-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Сурхон" ўйини бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
27-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Ҳусаин Норчаев ҳисобни очган бўлса, орадан 11 дақиқа ўтиб, Ҳошимовнинг узатмасидан сўнг Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлиб олишди.
Фикрлар