Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Суперлига. "Нефтчи" яна 3 та гол уриб, навбатдаги 3 очкони қўлга киритди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Тўқнашув ўз ниҳоясига етди

Суперлиганинг 4-турида Исломбек Исмоилов бошқарувидаги "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 
 
Дастлаб, тўқнашувнинг 11-дақиқасида Иброҳимҳалил Йўлдошев ўзининг суперголи орқали ўйиндаги ҳисобни очди. 36-дақиқага келиб эса фарғоналиклар мавсумдаги илк голини ўтказди.

Темурхўжа Абдухолиқов 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни йўққа чиқазган эди. Бироқ, 65-дақиқада Стипе Перица, 89-дақиқада эса Алишер Одилов ўз номларини таблога ёздириб қўйиб, йўлбарсларнинг ғалабасини таъминлади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ