Суперлига. ОЧЛда парвоз қилган "аждарлар" қийин ғалабани қўлга киритди
Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.
"Аждарлар"нинг кичик устунлигида ўтган баҳсда 1:0 ҳисоби қайд этилди. Беллашувдаги ягона голга Умар Эшмуродов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, 2 та ўйин кам ўтгазган Бердиев шогирдлари очколари сонини 8 тага етказиб олди, қўқонликлар ҳисобида эса 6 очко мавжуд.
Фикрлар