Суперлига. ОКМК сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг қолдирилган 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - ОКМК баҳси ўз якунига етди. Учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Дастлаб, 28 дақиқада Мартин Боакье "Сўғдиёна" ҳимоячиси Исичнинг жарима майдончаси ичидаги қўпол хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 73 дақиқада Акром Комиловнинг узатмасидан кейин Миржаҳон Мираҳмадов боши билан аниқ зарба йўллаб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Ҳакам қўшиб берган 90+5 дақиқада Самандаржон Мавлонқулов гол урди, бироқ Жиззах клубига фойда бермади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!