Суперлига. ОКМК суперкамбек амалга ошириб, "Андижон"ни мағлуб этди

  • 03 May 21:22
  • Jahongir Inomjonov
  • 2
  • Football
BEPUL PROPAN

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунига етди.

ОКМК ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди. Мазкур тўқнашувда мезбонлар суперкамбек амалга оширган ҳолда ғалабани қўлга киритди - 4:3.

Дастлаб, 16-дақиқада Хуршид Ғиёсов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, орадан кўп ўтмай эса Бектемир Абдуманнонов 19-дақиқада орадаги фарқни йўққа чиқарди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларидаги Алтин Крезиу (39) ва Сардорбек Азимов (42)нинг голлари эса "бургутлар"нинг танаффусга ишончли ҳисобда йўл олишини таъминлади. 60-дақиқада қизил карточка билан жазоланган Али Абдураҳмонов жамоасининг кейинги дақиқаларда бир киши кам бўлиб ўйнашига сабаб бўлди. Иккинчи бўлимнинг 85-дақиқасига келиб пенальтидан унумли фойдаланган Ғиёсов дубль амалга ошириб, орадаги фарқни қисқартирди. 90+4-дақиқада ҳимоядаги тартибсизликдан фойдаланган Ойбек Рустамов кучларни тенглаштириб қўйди. Ҳакам 90+5-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон яна 11 метрлик жарима зарбасини белгилади ва Ғиёсов баҳсдаги хет-трикни расмийлаштириб қўйди.

Шу тариқа, олмалиқликлар муҳим 3 очкони қўлга киритди ва турнир пешқадамига айланиб олди.

Comments

You must be logged in to commet!
Депутат Уктамович
04/05/2025 13:13
Биринчи пенальти но хак берилди 100 % , 2-чи пенальти 30% га 70% даже 50га50 эмас. Судья ( ёмон сузларга лойик, виждонига хавола) бутун бир жамоани рухини синдирди, ОКМК рефери ёрдамида мухтож клубмас, "'Андижон"'ФК ва ишкибозлари Сизлар ЭНГ ЗУР уйин утказдиларинг, РАХМАТ. ДИНАМО САМАРКАНД мухлиси
Шоим Зарипов
04/05/2025 07:28
ХАКАМ нохак пенальти белгилади мен Андижоннинг хам ОКМКни хам мухллисимасман уйинни ХАКАМ ОЛИБ берди