Суперлига. "Олимпик" бир киши кам бўлиб қолган "Динамо" билан дуранг ўйнади
Суперлига 7-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, 3-дақиқада Шоҳмалик Комилов ҳисобни очди. Бироз ўтиб Отабек Жўрақўзиев мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, "Динамо" очколари сонини 6 тага, "Олимпик" эса 7 тага етказиб олди.
Қайд этиш лозим, беллашувнинг 82-дақиқасида Жўрабек Маннонов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Фикрлар