Суперлига. "Олимпик" водийда "Турон"дан устун келди
Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Турон" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Тошкент клуби сафида ягона голга Анри Чичинадзе (автогол) муаллифлик қилди. Бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, "Олимпик" очколари сонини 7 тага етказиб олди ва жадвалда 5-ўринга чиқиб олди. "Турон" ҳисобида 2 очко мавжуд бўлиб, клуб 13-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар