Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Суперлига. Олмалиқдаги драматик учрашувда «Навбаҳор» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Учрашув якунланди.

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган OKMK ва «Навбаҳор» ўртасидаги учрашув драматик тарзда якунланди.

OKMK ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилди. 2-дақиқада Аҳмадулло Муқумжонов ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Исломбек Маматказин мувозанатни тиклади. 68-дақиқада Нодирбек Абдураззоқов олмалиқликларни яна олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса «Навбаҳор» пенальти ишлаб олди. Шоҳруҳ Абдураҳмонов 90+14-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ