Суперлига. Оз эмас, кўп эмас, нақ саккизта гол урилган ўйинда ОКМК "Сўғдиёна"дан устун келди
Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган ОКМК ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Мазкур беллашувда мезбонлар 5:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Майдон эгалари сафида голларга Қулматов (автогол), Ғиёсов, Абдураҳмонов ва Руҳадзе (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Дориев (дубль) ва Петрович номига қайд этилди.
Шу тариқа, "кончилар" ушбу зафардан кейин очколарини 14 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўриндан жой олди. "Бўрилар" 11 очко тўплаган бўлиб, клуб ҳозирча 6-поғонани банд этиб турибди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
ОКМК
- A. Abdurahmonov 75'
- A. Abdurahmonov 84'
- K. Giyosov 14'
- I. Rukhadze 90'
- A. Sentoku 10'
Тугади
5
:
3
19.05.2024 19:00
Сўғдиёна
- L. Doriev 21'
- Z. Petrović 41'
- L. Doriev 72'
Фикрлар