Суперлига. "Ўзбек класикоси"да "Пахтакор" ўз уйида мағлуб бўлди
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Пахтакор"- "Нефтчи баҳс ўз ниҳоясига етди. Учрашув 0:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди
Дастлабки бўлимда жамоаларнинг эҳтиёткорлиги эвазига дарвозалар ишғол қилинмади. Иккинчи таймнинг 52-дақиқасида "шерлар" устози Максим Шацких ҳакамага эътироз билдиргани учун қизил карточка олди.
69-дақиқада "Нефтчи" футболчиси Диёр Туропов олис масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Кейинчалик мезбонларнинг уюштирган ҳужумларидан бирида Азиз Турғунбоев гол урди бироқ бу вазиятда қўл билан ўйин бўлган деб топилди.
Шу тариқа, "Нефтчи" Тошкентдаги "Ўзбек класикоси"да ғалаба қозонди.
Фикрлар