Суперлига. "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини тақдирини биргина гол ҳал этди

Ўзбекистон Суперлигаси 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалар ўртасидаги беллашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин тақдирини биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Драган Черан томонидан киритилган гол ҳал этиб берди. Сербиялик ярим ҳимоячи 11 метрлик жарима зарбасидан аниқ зарба йўллади.

 Ушбу ғалаба натижасида "шерлар" очколари сонини 35 тага етказиб олган ҳолда, пешқадамликни мустаҳкамлади. 7-ўриндаги "қалдирғочлар" 18 очко жамғарган.

  • Суперлига
  • 13-тур

Пахтакор

  • Драган Черан 45+2'
1 : 0

31/07/2021 20:00

Бунёдкор

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. "Тошкент дербиси"да "Пахтакор"нинг қўли баланд келди!

  • 90+5'

    Ҳамдамовнинг зарбасидан кейин тўп етарлича айланмади.

  • 90+4'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақиби билан тўқнашиб кетган Сайфиевга тиббий ёрдам керак.

  • 90+3'

    Сўнгги дақиқалар меҳмонларнинг кучли босими остида кечмоқда.

  • 90+1'

    Қаҳрамоновнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Диёр Холматов ўрнига Хожимат Эркинов майдонга тушди.

  • 89'

    Фархож Мираҳмадов ва Азиз Пирмуҳаммедов майдонга тушди. Улар Улуғбек Абдуллаев ҳамда Хуршид Ғиёсовни алмаштирди.

  • 88'

    Узоқ муҳокамалардан кейин ҳакам офсайд қайд этди.

  • 87'

    Нажафалиев ВАРга қулоқ солмоқда. Балки гол ҳисобланар...

  • 86'

    Томива дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол этди. Ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.

  • 85'

    Одил Ҳамробеков захирага олинди. Унинг ўрнига Аброр Исмоилов ўйинни давом эттиради.

  • 84'

    Жамоадошининг узатмасидан кейин Ҳамдамов тўпни тўхтата олмади.

  • 83'

    Миржаҳон Мираҳмадов ўз ўрнини Муҳаммадодил Қаҳрамоновга бўшатиб берди.

  • 81'

    Мираҳмадовнинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 79'

    Лутфулло Тўраевнинг жарима майдонига етказиб берган тўпига Суюнов эга чиқди.

  • 77'

    Эргашевнинг олис масофадан берган кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 75'

    Турғунбоев ҳамда Темиров ўрнига Ҳамдамов ва Матич ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Футболчилар анча суст ҳаракат қиляпти. Ўйин темпи паст.

  • 70'

    Хуршид Ғиёсовнинг зарбасидан кейин тўп Суюновнинг қўлига бориб тушди.

  • 70'

    Фаррух Сайфиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 69'

    Томиванинг ўткир бурчакдан берган зарбаси тўрга ташқи томондан келиб тегди.

  • 68'

    Футболчиларда "брак" паслар сони анча кўпайиб кетди. Ўйин сифати ҳавас қиларли даражада эмас.

  • 66'

    Фаррух Икромов ўз ўрнини Иброҳим Томивага бўшатиб берди.

  • 65'

    Турғунбоевнинг берган зарбаси кучсиз чиқди. Ягудин тўпни ушлаб олди.

  • 63'

    Хожиакбар Алижоновнинг қанотдан оширган тўпига Темиров ета олмади.

  • 62'

    Фаррух бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 61'

    Жамоасининг хавфли тус олаётган қарши ҳужумини Икромов ноаниқ узатмаси билан кўкка совурди.

  • 61'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Ўзгариглар амалга оширишнинг айни вақти.

  • 59'

    Икромов билан тўқнашиб кетган Холматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 58'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Мираҳмадов қулай имкониятни барбод қилди.

  • 57'

    Ўйин назорати "шерлар" қўлида бўлиб турибди.

  • 55'

    Шерзод Темировнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 54'

    Алижоновнинг жарима майдонига оширган тўпидан кейин анча хавфли вазият юзага келди. Аммо "Бунёдкор" ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 53'

    Босим уюштирган Темиров Ягудинни хато қилишга мажбур қилди.

  • 52'

    Холматовнинг узатмасидан кейин шерикларидан ҳеч ким тўпга ета олмади.

  • 51'

    Вазият карточкага тортмайди, деб топилди.

  • 50'

    Икромов майдондан четлатишини мумкин. Ҳамробековга нисбатан ишлатилган қўполликни ВАРдаги ҳакамлар ўрганмоқда.

  • 48'

    Ўнг қанотдан олдинга ўтган Ғиёсов 3 рақиби қуршовида тўп йўқотди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Хюистра ўзгариш амалга оширди: Анзур Исмоилов ўз ўрнини Марлен Чобановга бўшатиб берди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+2'

    ГОООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Нуқта қаршисига келган Черан марказга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Нажафалиев Эргашевга сариқ карточка кўрсатди.

  • 45'

    Жарима майдони ичида Эргашев рақибини йиқитди. Бу пенальти.

  • 44'

    Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Мираҳмадов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва уни алдаб ўтди. Аммо унинг шеригига берган узатмасини Ғиёсов дарвозага кирита олмади.

  • 43'

    Бўлим сўнги тезкор ҳужумлар билан ўтмоқда. Танаффусга ҳисобда олдинда борган ҳолда йўл олиш катта руҳий устунлик беради.

  • 42'

    Фаррух Икромов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 40'

    Жарима майдони ичида Черан йиқилиб тушди. Нажафалиев ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 39'

    Узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрган Турғунбоев мўлжалда адашди.

  • 38'

    Қарши ҳужумга ўтган Икромовни Сайфиев тўхтатиб қолди.

  • 36'

    Алижоновнинг узатмасидан кейин Тўраевга теккан тўп Ягудиннинг қўлларига бориб тушди.

  • 35'

    Мақсудов шогирдлари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Суюнов тўпга эга чиқди.

  • 33'

    Жарима майдонига ёриб кирган Алижоновнинг кучли зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди. 

  • 33'

    Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар босимни кучайтирди. Энди "шерлар" қарши ҳужум уюштирмоқда.

  • 31'

    Тўраевнинг жарима майдонига етказиб берган тўпи қайтарилди.

  • 29'

    Турғунбоев Ғиёсовга нисбатан қўпол ўйнади. Нажафалиев уни огоҳлантирди.

  • 28'

    Холматовнинг ажойиб узатмасидан кейин Черан қулай вазиятни бой берди. Унинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 26'

    Ўйин асосан Ягудин дарвозаси қаршисида кечмоқда. Суюнов зерикиб қолди.

  • 24'

    Драган Чераннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 24'

    Жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш этмоқда. Аксарият ҳужумларда якун йўқ.

  • 22'

    Сайфиевнинг ўз услубида уюштирган рейди бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 20'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Азиз Турғунбоев ноаниқ зарба йўллади.

  • 19'

    "Пахтакор" ўйинни назорат қилмоқда. "Бунёдкор" фурсат пойлаяпти.

  • 17'

    Икромовга нисбатан қоида бузган Собирхўжаев огоҳлантирилди.

  • 16'

    Чераннинг зарбасидан кейин Ягудин ажойиб реакция намойиш этиб тўпни ушлаб олди.

  • 14'

    Жамоадошининг узатмасидан кейин тўпга Мираҳмадов ета олмади.

  • 14'

    Жамоалар хафли вазият яратишда оқсаётган бўлса ҳам, анча ҳаракатчан ўйин кўрсатмоқда.

  • 12'

    Назорат Хюистра шогирдлари томонга ўтди.

  • 10'

    Турғунбоевнинг пасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Черан зарба беришга кечикди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 9'

    Фаррух Икромовнинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини Суюнов қайтарди.

  • 8'

    Ўнг қанотдан олдинга ўтган Абдуллаев тўп йўқотди. Фойдасиз дриблинг.

  • 6'

    "Қалдирғочлар" ўз ярим майдонида тўпни ушлаб турибди.

  • 4'

    Мираҳмадовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 4'

    Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни "шерлар" майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 3'

    Илк вазият мезбонларда. Сайфиевнинг узатмасидан кейин Темиров тўпни дарвоза томон йўллай олмади. 

  • 2'

    Кутилганидек, майдон эгалари илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!