Суперлига. "Пахтакор" - "Сўғдиёна": Энг йирик ҳисоб ёдингиздами?

Суперлига 4-тур ўйинида "Пахтакор" Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 56 учрашув бўлиб ўтган. 43 беллашувда "шерлар" ғалабага эришган бўлса, 7та ўйинда дуранг қайд этилган ва 6 баҳсда жиззахликларнинг ғалаба қозонган. 132 гол урган пойтахтликлар ўз дарвозасидан 44 тўп ўтказиб юборишган. 

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 28 баҳснинг 26тасида "Пахтакор" муваффақиятини нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида "тошкентликлар 94 гол уриб, 19 тўп ўтказиб юборган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 30 март, шанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!