Суперлига. "Пахтакор" - "Турон". Матнли трансляция
Суперлига 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Турон" ўйини бошланди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+7'
Ўйин ўз якунига етди. Мазкур баҳсла "Шерлар" рақибни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, очколари сонини 51 тага етказиб қўйди.
- 90+5'
Майдон марказида "Турон" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 90+2'
ГООООООООЛ! Ҳожимат Эркинов ўйинга мантиқий нуқта қўйди.
- 90+1'
Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
УХХХХХХ! "Турон" ҳисобни тенглаштириб қўйишига бир баҳия қолди.
- 90'
"Турон" фойдасига жарима зарбаси.
- 87'
"Шерлар" рақиб жарима майдони атрофида фаол ҳаракатланмоқда.
- 84'
Cуннатилла Эрматов сариқ карточка билан жазоланди.
- 81'
"Шерлар"да яхши вазият вужудга келди, бироқ Темировнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди.
- 79'
"Турон" сафида ўзгариш. Синиша Бабич, Ким Бойонг ва Ихтиёр Тошпўлатовлар ўрнига Суннатилла Абдуллажонов, Суннатилла Эрматов ва Отабек Зокировлар майдонга тушди.
- 75'
Ҳакам Анзур Исмоиловни сариқ карточка билан жазолади.
- 73'
Ўйинда тўхталиш юз берди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди.
- 69'
Майдонда Ким Бойонг ва Фаррух Сайфиев жароҳат олиб ётибди.
- 67'
Темровнинг ажойиб зарба берди, бироқ бу сафар гол эмас.
- 65'
Черан сариқ карточка билан жазоланди.
- 62'
ГОООООООООЛ! Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Шерзод Темиров рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Ҳисоб 2:1
- 59'
"Турон"да яхши имконият вужудга келди, бироқ Ким Бойонг ҳимоячилар билан курашда имкониятни бой берди.
- 56'
Ҳамробековнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 54'
"Шерлар" олдинга ўтди. Сайфиев жарима майдончаси ичига тўпни етказди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 51'
Ҳакам ВАРга юзланди. Бироқ бу вазиятда ҳеч қандай офсайд йўқ эди.
- 49'
ГООООООООЛ! "Турон" ҳисобни тенглаштирди. Тошмирзаевнинг пасидан сўнг Касминин мувозанатни тиклади.
- 48'
"Турон" иккинчи бўлимни яхши бошлади.
- 47'
"Турон" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 45'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+1'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0. "Шерлар" олдинда.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Муртозоевнинг зарбасидан сўнг Элдор Суюнов тўпни эгаллаб олди.
- 39'
Ҳожиакбар Алижонов қанотдан кириб борди ва жарима майдончасига тўпни узатди, бироқ узатма амалга оширилаётган вазиятда тўп майдонни тарк этди.
- 37'
Элдор Суюновнинг хатосидан сўнг "Турон" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 32'
"Пахтакор"да яхши имконият вужудга келди. Черан рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
- 29'
"Пахтакор" яна бир ҳавфли ҳужум уюштираётган бир пайтда Фаррух Сайфиев тўпни йўқотди.
- 25'
ГООООООООООЛ! Муҳитдиновнинг узатмасидан сўнг Черан бош билан гол уриб, ўйинда ҳисобни очди.
- 24'
"Шерлар" тўпни назорат қилмоқда, бироқ ҳавфли вазиятлар ҳозирча яратилгани йўқ.
- 22'
"Турон" футболчиси офсайд ҳолатида қолиб кетди.
- 18'
"Шерлар" қанотларда фаол ҳаракат қилмоқда.
- 15'
Шерзод Азамов ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 14'
Азамовнинг уринишидан сўнг "Турон" ҳимоячилари тўпни қайтарди. Яна бир бор бурчак тўпи.
- 13'
"Шерлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 11'
"Турон" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. "Пахтакор" рақибга нисбатан прессинг қилмоқда.
- 8'
Достонбек Ҳамдамов ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
- 4'
Ҳозирча жамоаларда айтарлик вазиятлар вужудга келмади.
- 0'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
"Пахтакор" - "Турон" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар