Суперлига. "Пахтакор" Чераннинг ягона голи эвазига сафарда ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга Драган Черан муаллифлик қилди. У пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига 3 очко тақдим этди.
Шу тариқа, тошкентликлар 49 очко билан 1-ўринда қолди. 15 очкоси бор "Бухоро" сўнгги 14-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар