Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"га имкон қолдирмади

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Тошкент клуби сафида илк голга Аббос Файзуллаев муаллифлик қилди. Иккинчи гол Азиз Турғунбоев номига қайд этилган бўлса, "шерлар"нинг сўнгги голини Драган Черан киритди. Навоий клубидан Виктор Мбаома ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Пахтакор" очколари сонини 9 тага етказиб олди ва жадвалда 6-ўринга чиқиб олди. "Қизилқум" ҳисобида 4 очко мавжуд бўлиб, клуб 11-поғонани банд этиб турибди.

  • Суперлига
  • 5-тур

Пахтакор

  • Аббосбек Файзуллаев 13'
  • Азизбек Турғунбоев 35'
  • Драган Черан 74'
3 : 1

10/04/2023 18:05

Қизилқум

  • Виктор Мбаома 88'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
10/04/2023 20:19
Пахракорни галаба билан табриклайман. Энди Пахтакор сохтакор эмас энди Навбахор Сохтакорга айланди бабаянни шарофати билан . Олга Пахтакор у'збек футболини байрок,дори