Суперлига. "Пахтакор" йирик ҳисобда, "Бунёдкор" қийин ғалабага эришди

Ўзбекистон Суперлигаси 17-тури доирасидаги бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувлар якунланди. "Металлург" майдонига сафар қилган "Пахтакор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Черан ҳисобни очган бўлса, Азиз Турғунбоев ҳамда Боян Матич бир маротабадан ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалаба натижасида "шерлар" очколари сонини 47 тага етказиб олган ҳолда, пешқадамликни 17 очкогача мустаҳкамлади. "Металлург" 16 очко билан 11-поғонада жойлашган.

Шунингдек, "Қўқон-1912"ни қабул қилган "Бунёдкор" 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

"Қалдирғочлар"нинг голлари Лутфулла Тўраев ва Даврон Эргашев томонидан киритилди, бунга меҳмонлар сафида Иван Йосович бир бор жавоб қайтарди.

Қийин ғалабага эришган "Бунёдкор" 28 очко билан 4-ўринга кўтарилди. 9-поғонадаги қўқонликлар 20 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxtiyor Temirov
10/09/2021 21:02
Musur uyinchilaring bn faxirlanib yuraver paxtakor yoshlarimizni uynatma matich xam uyinchimi luttivoz soqqa qilolmay qolasanlarda yoshlarimiz sinadiku zamenada utiraverib orsizlar aslida Sen va senga uxshagan turta katta soqqa qilaman deb xalq dushmanisanlar uzb futboli kerak emas senlarga uzi futbol tugab buldi yoshlarni zamenga quyda kutinga urqani kegin yana soqqa qilasanlar gala xaromi...