Суперлига. Пенальтидан унумли фойдалана олмаган "Қўқон-1912" якунда бир очко ишлаб олди

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда илк гол 86-дақиқада Драган Черан ҳисобига ёзиб қўйилди. Мезбонларнинг голини Иван Йосович киритди. 

Шу тариқа, "Пахтакор"нинг очколари сони 14 тага етди. "Шерлар" айни пайт турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

"Қўқон-1912" ҳисобида 10 очко мавжуд. "Шунқорлар" ҳозирча жадвалнинг 9-поғонасидан жой эгаллаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!