Суперлига. Қизил карточка ва ҳисобланмаган гол. "Бунёдкор" "Машъал" билан дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Машъал" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

Tecno

24-дақиқада Сирожиддин Аллаев Равшан Ягудин қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди. 77-дақиқада эса Иброҳим Томиванинг узатмасидан сўнг Фарруҳ Икромов зарба йўллаб, мувозанатни тиклади.

90-дақиқада Иброҳим Нўъмоновнинг юзига тепиб юборгани учун Шавкат Насибуллаев "Бунёдкор" футболчиси Нурилло Тўхтасиновни майдондан четлатди. Иккинчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган учинчи дақиқасида Самуэль Чигози "Бунёдкор" дарвозасига гол киритди. Аммо ВАРдан сўнг мазкур гол инобатга олинмади.

Шу тариқа, "қалдирғочлар" ҳисобидаги очколар сони 19 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. 13 очкоси бо "Машъал" эса 11-поғонанани бан этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!