Суперлига. "Қизилқум" - "Андижон" учрашувида минимал ҳисоб қайд этилди

Суперлига илк туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" учрашуви ўз якунига етди. Тенг курашлар остида кечган баҳс майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 31-дақиқада Ойбек Қиличев томонидан киритилди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини навоийликлар етакчиси дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, "Қизилқум" янги мавсумни ғалаба билан бошлади.

  • U21 Ёшлар биринчилиги
  • 1-тур

Қизилқум

1 : 0

10/03/2021 15:00

Андижон

  • 90+3'

    Ўйинга якунланди! "Қизилқум" ўз майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозонди 

  • 90+1'

    "Андижон"да қулай имконият. Жарима майдони яқинида жарима тўпи....

  • 90+3'

    Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    "Андижон" посбони бу сафар жамоасини қутқарди

  • 87'

    "Қизилқум" сафида навбатдаги ўгариш: Қиличев майдонни тарк этди. Унинг ўрнида қолган дақиқаларда Миржалол Қосимов ҳаракат қилади

  • 84'

    СЕЕЕЙВ! Нестеров жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди

  • 78'

    "Қизилқум"да ўзгариш: Жамшид Ҳасанов ўрнига Беҳруз Саъдиллоев майдонга туширилди

  • 77'

    Дониёр Исмаилов "чалқанча" услубда зарба йўлламоқчи бўлди. Аммо тупга тегина олмади.

  • 73'

    "Андижон" сафида ўзгариш: Саидазимов ўрнига Сохибжонов туширилди

  • 73'

    ВУУУҲ! Ойбек Қиличевнинг айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 69'

    Жамшид Ҳасанов қулай имкониятга чиқиб бораётганди, бироқ ҳимоячилар уни тўпсизлантирди

  • 67'

    "Андижон" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 64'

    "Қизилқум" футболчисининг яқин масофдан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

  • 60'

    "Андижон"да ўзгариш Бернхард ўрнига Абдуманнопов туширилди

  • 59'

    "Андижон" тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда

  • 57'

    Жалолиддиновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун водийликлар яхши стандартга эга бўлди.

  • 55'

    Жасур Азимов ўрнига Жаҳонгир Эргашев майдонга тушди.

  • 53'

    Навоийликлар бироз қўпол ўйин намойиш этмоқда.

  • 51'

    Андижонликлар марказда тўпни назорат қиляпти

  • 49'

    Ҳозиргина майдонга тушган Диёрбек Раҳимқулов огоҳлантирилди.

  • 46'

    Мезбонлар сафида ўзгариш: Муҳаммад Исаев ўз ўрнини Диёрбек Раҳимқуловга бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтмоқда

  • 46'

    Танаффус! 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Дониёр Исмоилов яна ўз омадини синаб кўрди. Яна ноаниқ!

  • 40'

    Дониёр Исмаиловнинг амалга оширган жарима зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 38'

    Мартин Боакега нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 37'

    Жасур Жалолиддиновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ

  • 36'

    Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди

  • 32'

    Жасур Азимовга сариқ карточка кўрсатилди

  • 31'

    ГОООООЛ! Ойбек Бозоров э йўғеее Қиличев :) 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади

  • 29'

    "Андижон" дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

  • 23'

    Шерали Жўраев огоҳлантирилди

  • 22'

    Жамшид Ҳасановнинг ерлатиб берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 21'

     Жасур Азимовга нисбатан меҳмолар ўз жарима майдончалари яқинида қўполлик ишлатди.

  • 20'

    Мартин Боакега нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 17'

     Дониёр Исмоилов узоқ масофадан йўлллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди 

  • 15'

    Матэ Вацадзенинг ерлатиб йўллаган кучли зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди.

  • 14'

    "Қизилқум" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 10'

    Жасур Жалолиддинов рақиблар жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни шеригига етказиб бермоқчи эди ҳимоячилар тўпни эгаллаб олди

  • 9'

    Дониёр Исмоиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 8'

    "Андижон" қарши ҳужумга ўтганди. 3га 1 қолган вазиятда  Олег Толмасов хавфни бартараф этди.

  • 7'

    ЗАРБААА!  Эркин Байдуллаевнинг жаримадан узатиб берган тўпини Матэ Вацадзе боши билан дарвоза томон  йўналтирди. Матэнинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 5'

    Жасур Азимов ўнг қанотдан олдинга интилди. Ҳимоячилар қўполлик эвазига тўхтатиб қолди

  • 3'

    Кухианидзе Жалолиддиновни йиқитди

  • 2'

    Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ мезбонларда қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ "Қизилқум" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!