Суперлига. "Қизилқум" Наманганда дуранг ўйнади, 10 киши қолган "Сурхон" "Металлург"ни мағлуб этди

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 14-тур ўйинлари давом эттирилди. "Андижон" жамоаси Наманганда "Қизилқум"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 42-дақиқада Васильев бурчак тўпидан тўғридан-тўғри дарвозага зарба йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 10-дақиқасида Салим Мустафоевнинг ўнг қанотдан узатган пасидан сўнг Мате Ватсадзе бош билан зарба йўллаб, мувозанатни тиклади - 1:1.

Шу тариқа, "Андижон" ҳисобидаги очколар сони 9 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 14 клуб орасида 13-ўринни эгаллаб турибди. Мағлубиятсиз серияни давом эттирган "Қизилқум" эса 24 очко билан 4-поғонани банд этган.


Параллель равишда кечган "Металлург" - "Сурхон" учрашуви тақдирин эса ягона гол ҳал этди. 61-дақиқада иккинчи сариқ карточка боис, термизликлар сардори Асрор Ғофуров майдондан четлатилди. Ўйин сўнггида эса Жасур Холтўрев бекободликлар томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди ва бош ҳакам Фирдавс Норсафаров мезбонлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини эса биринчи даврада "Металлург"да ўйнаган Никита Павленко аниқ амалга ошириб, "Сурхон"га мавсумдаги учинчи ғалабани келтирди.

Мазкур муваффақиятдан сўнг термизликлар ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. 16 очкоси бор Жасур Абдураимов шогирдлари эса 9-поғонадан жой олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!