Суперлига: “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашуви превьюси

 

Суперлига 2-тур доирасида "Қўқон-1912" футболчилари Навоийда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлишади. Қўқонликлар матбуот хизмати мазкур ўйинига доир статистик маълумотларни тақдим қилди.

13-учрашув

Бугунга қадар бу жамоалар мамлакат чемпионати доирасида 12 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг саккизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 28-12, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 25 очко, “Қўқон-1912” эса 10 очко тўплаган.

“Қизилқум” майдонида ўтган барча учрашувлар:

19.08.2017 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1

09.09.2016 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  1:1

09.05.2015 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1

05.10.2003 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  5:1

16.03.2002 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:0

01.04.2000 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:2  

Ҳакамлар 

Эртага бўлиб ўтадиган баҳсни жаҳоннинг элит ҳакамларидан бири Равшан Эрматов бригадаси бошқариб боради. Дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири сифатида эътироф этиладиган рефери ўтган йили ҳам "Қўқон-1912"нинг бир қатор учрашувларида фаолият юритган. 

Суперлига, 2-тур

8 март (пайшанба)

“Қизилқум” – “Қўқон-1912

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент),  Д.Жалимов (Тошкент вил.).

Назоратчи – Б.Тоғаев.

Комиссар – Б.Намозов.

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув 8 март пайшанба куни “Ёшлар спорт мажмуаси” ўйингоҳида соат 20:00да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун “Кимёгар” стадионида соат 15:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!