
Суперлига. "Қизилқум" сафарда "Металлург"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Металлург" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда Ҳамиджон Актамов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 55-дақиқасида Мате Ватсадзе чиройли тарзда учрашувда ҳисобни очди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, Элгужа Григалашвили орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди.
Ўйиннинг 67-дақиқасида "Металлург" футболчиси Иброҳим Ибрагимов бурчак тўпидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди.
Фикрлар