Суперлига. “Қизилқум” уй учрашувларини Олмалиқда ўтказади
Бугун "Суперлига-2022"га қуръа ташланади. Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ЎзПФЛга хат юборди. Унга кўра, навоийликлар ҳам уй стадионида майдонни янгилаш ишларини олиб бормоқчи ва шу боисдан, янги мавсумнинг илк турларини Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтказиб туради. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.
Шу тариқа, қуръа аввалида уй ўйинларини бир стадионда ўтказадиган клублар ўзаро жуфтликларга ажратиб олинади. Бу орқали бир тур доирасида мазкур жамоаларнинг бири сафарда, иккинчиси эса уйда ўйнаши таъминланади.
Демак, қуръа аввалида қуйидаги 4 та жуфтлик алоҳида ажратиб олинади: “Пахтакор” ва “Олимпик”, “Динамо” ва “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912”, “Қизилқум” ва АГМК.
Фикрлар