Суперлига: "Қўқон-1912" футболчилари "Металлург"га қарши тайёргарликни бошлади


Суперлига 2-турида "Қизилқум"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган "Қўқон-1912" навбатдаги турда “Металлург”га қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Кеча жамоа аъзолари Тошкентда йиғилиб машғулотларга киришди. Кечаги машғулот туғилган кунини нишонлаган Ғиёс Комиловни табриклаш билан бошланди.

Қўқонликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, айни дамда клуб машғулотлари “Дўстлик” стадионида ўтказилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!