Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди
Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Қўқон шаҳрида ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
15-дақиқада Иван Йосович ҳисобни очган бўлса, тайм сўнггида Сардорбек Азимов дарвозабоннинг хатоасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди.
Шу тариқа, қўқонликлар ўзларининг 5 ўйинлик ғалабасиз сериясини якунлаган ҳолда, очколари сонини 17 тага етказган ҳолда 9-ўринга кўтаралиб олишди. 14 очкоси бор "Сурхон" эса 11-поғонадан ўрин олган.
Фикрлар