Суперлига регламенти тасдиқланди
Ҳозиргина Суперлига-2018 учун қуръа ташлаш маросими бошланди. Маросим бошида Суперлига-2018 регламенти тасдиқланди.
- Миллий чемпионатимиз формати 16та клубдан 12та клубга ўзгартирилди. Эндиликда Суперлига жамоалари икки босқичда, дастлаб икки даврадан иборат уй-сафар тизимида баҳс олиб боришади. Иккинчи босқичда эса, жамоалар ўз ўринларидан келиб чиқиб, 1-6 ўринлардаги жамоалар ҳамда 7-12-ўринлардаги жамоалар яна иккита гуруҳга бўлинадилар ва уй-сафар тизимида майдонга тушадилар.
Бунда “олтин очко” қоидаси амал қилади. Яъни 1-6 ўринларни эгаллаган жамоаларнинг 7-12 ўринлардаги жамоалар билан ўтказган учрашувларидаги барча натижалар чиқариб ташланади. 1-6 гача бўлган жамоалар ўртасидаги ўйинлар очколари сақлаб қолинади. Шунингдек, 7-12ўринлардаги жамоалар очколари ҳам худдишундай тарзда ҳисобланади.
Про-лигада 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлигага тўғридан тўғри йўл олади. Суперлигада 12-ўринни олган жамоа Про-лигага тушиб кетади. Про-лигадаги 2 ва3- ўрин соҳиблари Суперлиганинг 10 ва 11-ўринлардаги жамоалари билан ўтиш баҳсларида иштирок этишади.
Фикрлар