Суперлига. "Сўғдиёна" Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг ўйнади ва "йўлбарслар"нинг ғалабали сериясига якун ясади

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" баҳси якунланди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Tecno

Мезбонлар гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлди. Меҳмонлар эса асосан қарши ҳужумлардан омадини синаб кўрди. Аммо ўйинда ҳисоб очиш икки жамоага ҳам насиб этмади.  

Аҳамиятлиси, "йўлбарслар" сўнгги 3 турда фақат ғалаба қозониб келаётган эди. Охирги марта жамоа 25 июнь куни "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, очко йўқотганди. Шундан сўнг Левченко шогирдлари "Насаф", "Металлург" ва "Пахтакор"ни енгишга муваффақ бўлганди. 

Шу тариқа, "Нефтчи" 32 очко билан 3-ўринда қолди. 20 очкоси бор "бўрилар" 8-поғонадан жой эгаллаган.

{game}3799{/game}

{online}3799{/online}

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!