Суперлига. "Сўғдиёна" ўз уйида "Қўқон-1912"га ҳеч қачон ютқазмаган! Ашурматов нохуш анъанани бузишга қодирми?

Coca Cola Суперлигаси 22-тур доирасидан ўрин олган  “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912”  учрашуви 24 май куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 32 марта тўқнаш келишган. Бу сафарги тўқнашув жамоларнинг ўзаро 33-учрашуви ҳисобланади.

Ўйинларнинг 9 тасида “Қўқон-1912” зафар қучган, 15 та баҳсда жиззахликларнинг қўли баланд келган. 8 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати  52-38, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 35 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг очкоси 53 тани ташкил этади.

Шуниси эътиборга моликки, қўқонликлар шу пайтга қадар ҳали бирор марта Жиззахда ғалаба қозона олмаган. Фақат 5 марта “Сўғдиёна” майдонида дуранг ўйнаган, қолган учрашувларда ютқазган. Бахтиёр Ашурматов бу сафар нохуш анъанага барҳам беришга қодирми?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!