Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадамликни қайтариб олди
Суперлига 10-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгалари сафида голларга Норхонов, Ҳалилов ва Абдуманнопов муаллифлик қилди. Меҳмонларга бу ўйинда гол уриш насиб этмади.
Шу тариқа, "Сўғдиёна"нинг очколари сони 20 тага етди. "Бўрилар" айни пайт турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.
"Қўқон-1912" ҳисобидаги 10 очко ўзгармай қолди. "Шунқорлар" ҳозирча жадвалнинг 9-поғонасидан жой олган.
Фикрлар