Суперлига. "Сўғдиёна" Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади
Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.
Мазкур натижадан сўнг "шерлар" ҳисобидаги очколар сони 23 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамлигини сақлаб қолди. Тошкентликлардан 1 очко кам жамғарган "Сўғдиёна" клуби эса жадвалнинг 2-поғонасидан жой олган.
Фикрлар