Суперлига. Танташев, Каримов ва Насибуллаев! Ҳакамларимиз нималарда тенгсиз?
UzFHM ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган 3 тури давомида ҳакамлар қайд этган қизиқарли статистик маълумотларни эълон қилди.
Суперлиганинг ортда қолган 3 турида 21 ўйин ўтказилди. Улардан 19 тасида ВАР тизимидан фойдаланилди.
Бундан ташқари, 21 учрашувни 10 нафар ҳакам бошқарган. Энг кўп сариқ карточка Илгиз Танташев (21 та), энг кўп қизил эса Раҳимбек Каримов томонидан (3 та) кўрсатилган.
Энг кўп пеналти Абдурашид Худойберганов томонидан белгиланган — 3 та. Ҳозирга қадар, фақат Шавкат Насибуллаев чўнтагидан бирон маротаба карточка чиқаргани йўқ.
Фикрлар