Суперлига тўпурарлар жадвали билан танишинг (фото)

Суперлига 13-тур учрашувлари битта ўйиндан сўнг якунига етади. Мазкур турда ҳам томошабинлар шиддатли учрашувлар гувоҳи бўлди. 

"Сўғдиёна" - "Қизилқум" ўйини олдидан ЎзПФЛ матбуот хизмати мусобақа тўпурарлар жадвалини тақдим этди. Унга кўра, "Сўғдиёна" аъзоси Шохруз Норхонов 7 та гол билан етакчилик қилмоқда.

"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан 6 гол уришга муваффақ бўлган ва у иккинчи поғонани банд этиб турибди. Шунингдек, Мартин Боакье (АГМК), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Зоран Марушич ("Навбаҳор"), Усмонали Раҳмоналиев ("Бунёдкор"), Иброҳим Томива ("Бунёдкор"), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Қизилқум") ва Хуршид Ғиёсов (АГМК) каби футболчилар 5 та гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатидан жой олган.

бомбар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!