Суперлига. “Турон” тарихий ғалабани қўлга киритди

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 12-туридан ўрин олган икки ўйин ўз ниҳоясига етди. Дебютант “Турон” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

18-дақиқада Музаффар Музаффаров пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 59-дақиқада эса Ким Боёнг бош билан Александр Лобанов дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.

Эътиборлиси, мазкур ғалаба яйпанликлар учун мавсумдаги ва Суперлигадаги биринчи ғалаба сифатида тарихда қоладиган бўлди. Бугунги муваффақиятдан сўнг Игорь Шквирин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди. 16 очкоси бор “Металлург” эса жадвалнинг 6-поғонасидан ўрин эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!