Суперлига. Яхшибоев дебют голини урган баҳсда "Навбаҳор" етакчиликни сақлаб қолди
Суперлига 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Наманган клуби сафида голлар Марушич ва Яхшибоев ҳисобига қайд этилди. Меҳмонларга бу баҳсда гол уриш насиб этмади.
Шу тариқа, "лочинлар" очколари сонини 31 тага етказиб олган ҳолда, турнир жадвалида яна 1-ўринга чиқиб олди. Лопес шогирдлари ҳисобида 13 очко мавжуд. Жамоа айни пайт жадвалнинг 12-поғонасидан жой олган.
Фикрлар