Суперлига йўлланмаси учун курашаётган "Бухоро" мухлислари учун ажойиб хушхабарни эълон қилди

Айни пайтда Про лигада иккинчи ўринни банд этиб, Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган "Бухоро" клуби яхши янгиликни маълум қилди.

Матбуот хизмати берган хабарга кўра, бухороликлар ўтган йил ва ушбу мавсумнинг биринчи даврасида жамоада тўп тепган бир қатор футболчилардан бўлган барча қарздорлик ҳолати 2022 йил 10 ноябрь куни тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди. "Бугунги кунда, жамоанинг собиқ футболчилар билан тузилган шартномалари бўйича, қарздорлиги мавжуд эмас", дейилади баёнотда.

Маълумот учун, "Бухоро" айни пайтда 49 очко билан иккинчи ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!