Суперлигада "Пахтакор" ютмаган жамоа қолмади!
"Турон"ни мағлуб этгандан сўнг "Пахтакор" Суперлигада ўзи билан тўқнаш келган 38 жамоанинг барчасини доғда қолдирди. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар тарқатди.
Яйпан клуби Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор"га рақиб бўлган 38-жамоага айланганди. Биринчи даврада дуранг қайд этилганди. Шанба куни Тошкентда ушбу рақибдан устун келгач, тошкентликлар чемпионатларда ўзи билан майдонга тушган барча жамоани енгган клубга айланди. Чемпионатларда рақиблар билан ўзаро қарама-қаршиликларда "Пахтакор" салбий кўрсаткичга эга бўлмаган ягона клуб ҳисобланади.
Маълумот учун, айни дамда "шерлар" 51 очко билан 1-поғонада жойлашган. Иккинчи ўриндаги "Сўғдиёна"дан 13 очкога илгарилаб кетган.
Фикрлар