Суперлигада кимнинг оти чопади, ёхуд чемпионлик пойгасидагиларнинг тақвими қандай?

Суперлига ўзининг энг қизғин палласига кирганидан хабарингиз бор. Айни дамда, чемпионлик пойгасида иштирок этаётган 4 жамоа учун ҳаёт-мамот даври бошланмоқда. "Пахтакор", "Насаф", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" қолган турларда кимлар билан куч синашади? Қай бирининг тақвими оғирроқ?

"Пахтакор" чемпионликни ушлаб қоладими?

пахтакор

"Шерлар" кетма-кет икки турда очко йўқотгач, чемпионлик пойгасидаги "ишончли позициясини" йўқотиб қўйгандек бўлди. ОКМК билан баҳсдаги дуранг ортдан сабр билан қувиб келаётган "Нефтчи"да имконият пайдо бўлгани рост. Олдинда "шерлар"ни меҳмонда "Андижон" билан "болта-чопқи" баҳс кутиб турибди. Қўшимчасига, 24-турда "Насаф" билан Тошкентдаги ўйин ҳам чинакам "қонли тўқнашув"га айланиб кетиши мумкин. Шунга қарамай, ортдан қувиб келаётган жамоалар билан солиштирганда "Пахтакор"нинг тақвими бир мунча енгилроқ.

"Насаф" 6 ўйинда 18 очко оладими?

насаф

"Аждарлар" "Бунёдкор"га бой берилган ўйиндан сўнг, чемпионлик имкониятини кескин тушириб юборган рост. Қаршиликлар квартетдаги энг оғир тақвим эгаси. Яъни, "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" билан тўқнаш келишига тўғри келади. Қўшимчасига, сўнгги турда ОКМК билан баҳс ҳам осон ўтмаслиги аниқ. Шунга қарамай, "Насаф"да уникум имконият бор. Ўзаро ўйинларда асосий рақибларни енгиш орқали ўртадаги фарқни кескин қисқартириш керак бўлади. Бу осон вазифа эмас, аммо ҳозир Суперлигани бошқачасига ютишнинг имкони йўқ.

"Навбаҳор" стабиллик кўрсатадими?

навбаҳор

Наманганликлар учун ҳам тақвим ҳавас қиладиган даражада деб бўлмайди. Тўғридан-тўгри рақобатчи саналган "Насаф" ва "Нефтчи" билан ўйинлардан ташқари, ўз праймидаги "Сурхон" билан баҳс ҳам мураккаб ўтиши аниқ. Самвел Бабаян шогирдлари мавсумни ностабил ўтказмоқда. "Андижон"га бой берилган ўйин эса, якунда ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига айланиши ҳам ҳеч гап эмас.

"Нефтчи" асосий таъқибчи?!

нефтчи

"Йўлбарслар" узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна "катта ўйинга" қўшилгани қувонарли. Ҳали-ҳамон мағлубият нима эканлигини билмай келаётган "Нефтчи" учун тақвим осон эмас. "Насаф" ва "Навбаҳор"га қарши ўйиндаги ижобий натижа жамоани чемпионлик пойгасидаги имкониятларини ошиб кетишига сабаб бўлади. Қўшимчасига, қолдирилган ўйиндаги ғалаба "Пахтакор" билан ўртадаги фарқни 3 очкогача қисқартиради.

П.С.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин-ки, чемпионлик пойгасидаги квартет анча зич жойлашган. Ўзаро ўйиналардаги натижалар кутилмаган воқеаларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. "Пахтакор"нинг сўнгги икки турдаги омадсиз ўйини ортдан келаётган жамоаларни тезликни оширишига ундагани аниқ. Якунда олтин медаллар кимга насиб этиши эса, жавоби қийин топишмоққа айланиб бормоқда.
Сизнинча, якунда ким чемпионликни ўз фойдасига ҳал этади?

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
А689 НМ
02/10/2023 20:06
Пахтакор стабил уйнай олса у чемпионликга якин хозирги уйини булса Навбахорни стабил уйнамаяпганлигини хисобга олинса Нефтчи бир текис уйнаяпти у чемпион булиши мумкин Навбахор чемпион булиши учун уйида Насафни ва Нефтчини сафарда Сурхон ютиши керак.Насаф 3 та давогар билан уйнашини хисобга олинса унга огиррок булади Аллох насиб килгани чемпион булади.
Ilhomjon Feyz
05/10/2023 11:13
Шерлармиш... Хахаха.... осиёда шарманда қилишдан бошқасига ярамайдиган пахтакор ни каламушлар деиш кере... Агар кимдир "пахтаеор хар йили ўйини арабларга сотиб келади" деса ман 100% ишонаман бу гапга.
Donyor
05/10/2023 16:45
Чичиб бу́кинга сирпаниб кегин.
Abdullayev Maxamadjon
05/10/2023 10:21
агар инсон омили тасир килмаса, яъни кимлардир ўйинларга таъсир ўтказмаса жамоалар хақиқий ўйин бўлса чемпионлик водийга қайтади.