Суперлигага чиқишни мақсад қилган

Янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи" жамоаси трансфер соҳасидаги фаолиятини давом эттирмоқда. Бугун клуб ихтиёрига мамлакатимизнинг "Навбаҳор", АГМК, "Сурхон","Машъал" сингари жамоаларидаги ўйинлари билан яхши таниш бўлган сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич келиб қўшилди ва шу куннинг ўзида футболчи билан расмий шартнома имзоланди.

Куннинг иккинчи ярмида тажрибали ҳимоячи "Нефтчи"нинг ўқув-йиғин машғулотларидаги ҳаракатини бошлаб юборди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, яқин кунларда жамоага яна бир тажрибали легионер ҳужумчининг келиб қўшилиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)