Суперлигага чиққан "Динамо" янги бош мураббий қўл остида ўртоқлик ўйини ўтказди
Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Динамо» Про лига вакили Ғузорнинг «Шўртан» клубига қарши саф тортди.
Қашқадарёда ўтган баҳсда «Динамо» бош мураббийи Предраг Роган икки хил таркибни синовдан ўтказди.
Ўйинда Фахриддин Алимов ва жамоа кўригида бўлган Ойбек Нурматовнинг голлари «Динамо»га ғалаба келтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
29 январь (шанба)
Ўртоқлик учрашуви. Ғузор.
«Шўртан» - «Динамо» - 0:2
Голлар: Фахриддин Алимов, Ойбек Нурматов.
«Динамо» (1-бўлим): 35.Арслон Аҳроров, 4. Жасур Жумаев, 8. Михайло Йованович, 23. Хуршед Абдуллоев, 28. Сайдулло Раҳматов, 44. Жасур Умаров, 6. Абдужамол Исроилов, 39. Шокир Йўлдошев, 11.Тўлқин Эргашев, 17. Фахриддин Алимов, 20. Александар Глишич.
«Динамо» (2-бўлим): 12. Милое Прекович, 21. Жўрабек Маннонов, 27. Иброҳим Йўлдошев, 5. Достон Фаттоев, 26. Ойбек Жўраев, 24. Музаффар Музаффаров, 80. Евгений Чумак, 95. Темур Исмоилов, 14. Ойбек Нурматов, 19. Ислом Шарипов, 10. Саҳоб Рашидов.
Фикрлар