Суперлиганинг 10та, Про Лиганинг 5та клуби йил сўнгида бош мураббийсиз қолади
5 июлдан Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилади. ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Телеграм"даги канали бу ҳақда пост қолдирди. Унда айрим жамоаларнинг бош мураббий билан шартномаси мавсум сўнгида якунланиши ҳақида ҳам ёзилган.
"5 июль куни бизда ёзги трансфер ойнаси очилади. Жамоалар бунда ҳеч бўлмаса 2022 йилни кўзлаб футболчилар билан шартнома имзолашлари мумкинми?
Саволга жавобни излаш учун қуйидаги фактни тақдим қиламан. Шу йил сўнгида "Металлург", "Пахтакор", "Сурхон", "Бунёдкор", "Локомотив", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Насаф", "Турон", "Андижон" каби Суперлига клублари ҳамда "Олимпик", "Янгиер", "Динамо", "Шўртан", "Хоразм" каби Про лига клублари бош мураббийсиз қолади. "Оқтепа" ва "Бухоро"да мураббий масаласи чалкаш.
Яъни, 23 та профессионал клубнинг 17 тасида бош мураббий ва раҳбариятнинг келаси мавсум учун режаси деярли мавҳум. Бу эса катта эҳтимол билан ёзги трансфер юришларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Ҳолат юзасидан хулоса чиқариш учун биз билган Европа клублари бу масалада қандай ишлашини ўрганиб чиқишнинг ўзи кифоя", -дея ёзиб қолдирган Имомхўжаев.
Фикрлар