Суперлиганинг бу туридаги қайси ўйинга энг кўп мухлис ташриф буюрганини биласизми? Энг кам ишқибоз-чи?

25-28 июнь кунлари Суперлигада 11-тур ўйинлари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикасини таништирамиз.

Бу гал стадионларимизга жами 16084 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 2298ни ташкил қилади.  

Энг кўп мухлис Жиззахда қайд этилди. “Сўғдиёна” – “Локомотив” ўртасидаги баҳсни 4200 одам шоҳидига айланди. Эътиборлиси, марказий беллашувга бу қадар кам ишқибоз келиши кишини ўйлантириб қўяди. Чемпионатимизга қизиқиш пасаймоқдами ёки ёзнинг иссиқ кунлари бошланганининг таъсирими? Аммо ўйинлар кечки пайт соат 20:00да бошланди. Балки бу айрим жамоалар ўз ўйинларини бошқа стадионларда ўтказгани билан боғлиқдир. Ҳар ҳолда "Сурхон" Тошкентда, "Андижон" Олмалиқда, "Қўқон-1912" Яйпанда учрашувларни қабул қилди. Стадиондаги муаммо боис шундай қарорга келинди.

Энг кам ишқибоз Олмалиқда. “Андижон” – АГМК беллашувини 1029 томошабин кузатди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

"Сўғдиёна" - "Локомотив" 0:0. 4200 томошабин

"Металлург" - "Навбаҳор" 2:2. 3201 томошабин

"Турон" - "Машъал" 0:0. 2531 томошабин

"Қўқон-1912" - "Насаф" 1:2. 1803 томошабин

"Сурхон" - "Пахтакор" 0:4. 1753 томошабин

"Қизилқум" - "Бунёдкор" 2:1. 1567 томошабин

"Андижон" - АГМК 2:3. 1029 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!