Суперлиганинг июнь ойидаги энг яхши мураббийи эълон қилинди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг июнь ойидаги энг яхши мураббийи деб "Олимпик" устози Тимур Кападзе топилганини маълум қилди.

Кападзе бошқарувидаги жамоа ўтган ой 4 ўйин ўтказиб, уларда 1 ғалаба ва 3 дуранг қайд этди. Тўплар нисбати эса - 4:3.

77_4

Айтиш керакки, ушбу номга давъогарлар орасида Кападзедан ташқари Виктор Карпенко (“Бунёдкор” – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 4:3), Самвел Бабаян (“Навбаҳор” – 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 3:2), Славче Войнески (“Пахтакор” – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 6:3) ва Рўзиқул Бердиев (“Насаф” – 4 ўйин, 1 ғалаба, 3 дуранг, тўплар фарқи 7:5) каби мутахассислар ҳам бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
18/07/2022 11:16
Тўғри қарор