Суперлиганинг плей-офф босқичида учрашув Қаршида ўтказилади
Суперлигада қолиш учун плей-офф босқичида "Қўқон-1912", "Хоразм" "Машъал" ва "Бухоро" жамоалари кураш олиб боради. Ушбу босқичдаги бир учрашув эса Қаршида бўлиб ўтиши ЎзПФЛ эълон қилди.
Муборакдаги стадион билан боғлиқ муаммолар туфайли "Машъал" 2025 йилги мавсумни Ғузорда ўтказишга мажбур бўлди.
Суперлига 30-туридан сўнг Ғузор шаҳридаги Шўртан стадионини келаси мавсумга тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди ва стадион ўйинлар учун ёпилди. Шундан келиб чиқиб, "Машъал" плей-оффни ўтказиш масаласида Насаф билан келишувга эришди.
Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун "Машъал" 5 декабрь куни Бухоро билан рақобат ҳосил қилади. Беллашув Қаршидаги Марказий стадионида ўтказилади", — дейилади хабарда.



Фикрлар